"Deewana” фильми – режиссёр Раж Канварнинг 1992 йил 25 июнда киноижарага чиққан ҳиндий тилидаги мелодрамаси. Касса тушумларига кўра, кинокартина хит мақомини олди. Бу фильм Шоҳруҳ Хоннинг кинодаги дебюти саналади.
Фильмда Риши Капур, Дивья Бхарти, Шоҳруҳ Хон, Алок Натх, Амриш Пури, Мохниш Бехл, Сушма Сетх, Далип Тахил суратга тушди.
“Koi Na Koi Chahiye” Шоҳруҳ Хоннинг экранда “ижро этган” биринчи қўшиғи бўлди.
“Девона” бир қатор номинациялар, хусусан, “фильмга ёзилган энг яхши мусиқа учун” (Надим-Шраван), “фильм қўшиқларига ёзилган энг яхши мусиқа учун” (“Sochenge Tumhe Pyar” қўшиғи сўзлари учун Самир), “кадр ортидаги энг яхши эркак қўшиқчи” (“Sochenge Tumhe Pyar” қўшиғи учун Кумар Сану), “энг яхши дебютант актёр” (Шоҳруҳ Хон), “энг яхши дебютант актриса” (Дивья Бхарти), “кадр ортидаги энг яхши аёл қўшиқчи” (“Aisi Deewangi” қўшиғи учун Алка Ягник) “Filmfare Award” мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.
Надим-Шраван бастакорлар дуэти учинчи (“Ошиқлар” ва “Севги орзуси” фильмларидан сўнг) “Filmfare Award”ини қўлга киритди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий