четверг, 2 февраля 2023 г.

“Кўнгилнинг айби нима?”


“Кўнгилнинг айби нима?” (“Dil Ka Kya Kasoor”, рус тилига “Қўшиқчи” деб таржима қилишган)  - Лоуренс Д'Суза суратга олган, 1992 йил катта экранларга чиққан ҳиндий тилидаги мелодрама.

Бу фильмда бош ролларни Дивья Бхарти ва Притхви, иккинчи даражали ролларни Суреш Оберой, Санам ва Лакшмикант Берде ижро қилди.

“Dil Ka Kya Kasoor”га мусиқни Надим-Шраван дуэти басталади. Саундтреклар дарров хитга айланди. “Mera Sanam Sabse Pyara Hai” қўшиғи, айниқса, оммалашди.

Фильм мусиқаси катта муваффақият қозонган бўлса-да, киноижарада хитга айланмади. Бу омадсизликка қарамай, Дивья Бхартининг ижроси мақтовларга сабаб бўлди ва унинг энг яхши ролларидан бири бўлиб қолди. Қўшиқларнинг кўпини Кумар Сану ижро этди. Шунингдек, Аша Бхосле, Садхана Саргам, Алка Ягник, Удит Нараян ва Вики Мехта кабилар ҳам қўшиқларни куйлашди. “Gaa Raha Hoon Is Mehfil Mein” қўшиғи М. Ашраф ёзган, “Zanjeer” (1975) фильмида янграган Меҳди Ҳассан ижросидаги Покистон фильмидаги “Na Koi Gila Hai” қўшиғидан олинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

“Жасур”

“Жасур” (“Balwaan”) – режиссёр Дипак Ананд ва продюсер Ражу Мавани суратга олган, 1992 йилда экранларга чиққан ҳиндий тилидаги жангари фильм.

Оммабоп мақолалар